Ўзбекистон элчихонасига қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳалари тақдим этилди

    Энергетика 19 декабр 2021 757

    Энергетика вазирлигида Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Иштирокчилар халқаро компанияларнинг қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳалари тендерларида иштирок этиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

    Хусусан, Ўзбекистон Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев яқин вақт ичида Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида умумий қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини (ҚФEС) қуриш бўйича тендер эълон қилинишини таъкидлади. Тендер Осиё тараққиёт банкининг маслаҳат кўмагида «ADB SOLAR-2» лойиҳаси доирасида ўтказилади.

    2022 йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) маслаҳат кўмагида «Karatau wind-2» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Қорақалпоғистон Республикасида 200 МВт қувватга эга шамол электр станциясини (ШEС) қуриш бўйича тендер эълон қилишни режалаштиряпти.

    Тендер савдолари икки босқичдан иборат: манфаатдор потенциал инвесторларнинг малакасини аниқлаш (RfQ) бўйича сўров (1-босқич) ва тендернинг 1-босқичидан ўтган иштирокчилар томонидан рақобатбардош (нарх) таклифлар (RfP) тақдим этиш (2-босқич).

    Хусусан, ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасининг Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш лойиҳаси доирасида тендер ўтказиляпти. Мазкур тендернинг биринчи босқичи (RfQ) 2021 йилнинг 31 августидан 30 ноябрига қадар бўлиб ўтди. Айни пайтда малака олиш учун ариза топширган 15 та компания бўйича ҳужжатлар баҳоланяпти. Ушбу тендер Энергетика вазирлиги томонидан Халқаро молия корпорацияси маслаҳат кўмагида “Scaling Solar 3» лойиҳаси доирасида ўтказиляпти.

    Учрашувда Энергетика вазирлиги мутахассислари Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг саволларига жавоб бериб, мамлакатимизда сўнгги 3-4 йил давомида фаол амалга оширилаётган қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқариш лойиҳаларида турли мамлакатлар компаниялари иштирокини янада кенгайтириш бўйича ўз фикр ва таклифларини билдирдилар, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates