Ўзбекистон Францияга қарши оқ-кўк либосда ўйнайди

    Спорт 24 ноябр 2023 1271

    Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эртага U-17 Жаҳон чемпионатининг чорак финали доирасида Францияга қарши ўйин ўтказади.

    Мазкур ўйинда футболчиларимиз оқ-кўк либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.

    Учрашувда фолият олиб борадиган ҳакамлар номи маълум.

    Бош ҳакам — Даҳане Беида (Мавритания).

    Унга қанотларда Димбиниаина Андриатианаривело (Мадагаскар) ва Жонатан Аҳонто (Того) ёрдам беради.

    4-расмий ҳакам вазифаси эса Пере Атчога (Габон) топширилган.

    Эслатиб ўтамиз, Франция — Ўзбекистон ўртасидаги ўйин 25 ноябрь соат 13:30 да старт олади.