Ўзбекистон ва Бельгия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, аёлларнинг ихтисослашган ташкилотлари орқали ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари музокаранинг асосини ташкил этди.
Томонлар мазкур йўналишда ўзаро тажриба алмашиш, бу борадаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикрлашиб олдилар.
Мари-Коллин Лерой Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади.
Сенат Раиси Мари-Коллин Леройни жорий йилда юртимизда ўтказилиши режалаштирилган Осиё хотин-қизлар форумига таклиф этди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.