Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон Германияга 5,4 млн. АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 722 минг АҚШ долларига кўп.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 8 ой мобайнида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги савдо айланмаси 483,6 млн. АҚШ долларини ташкил этган. Бунда эскпорт 45,6 млн. ва импорт ҳажми 438,0 млн. АҚШ долларига тенг.
Ўзбекистоннинг Германияга экспорти таркиби:
Хизматлар – 30,9 млн. АҚШ доллари
Озиқ-овқат маҳсулотлари – 5,4 млн.
Тўқимачилик маҳсулотлари – 4,5 млн.
Кимёвий маҳсулотлар – 2,4 млн.
Бошқа маҳсулотлар – 2,4 млн.