Ўзбекистон Интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида позицияси яхшиланди

    Рақамлаштириш 20 октябр 2020 966

    Оокла компанияси Speedtest.net сервиси 2020 йил сентябрь ойи натижаларига кўра янги маълумотларни эълон қилди.

    Унга кўра, Ўзбекистон Интернет тезлиги бўйича бир ойда икки поғонага, мобил Интернет тезлиги бўйича эса битта поғонага кўтарилди.

    Мамлакатимиз умумий рейтингида 176-та давлат қаторидан 96-поғонага кўтарилиб, аниқланган Интернет тезлиги 30,5 Мбит/с.ни ташкил этди.

    Айтиш жоизки, бир йил аввал республикамиз жаҳонда 112-ўринни эгаллаган, ва Интернет тезлиги эса 19,91 Мбит/с.ни ташкил этган. Бундан кўриниб турибдики, бир йил ичида аниқланган Интернет тезлиги 10 Мбит/с.дан юқори кўрсатгичларга ўсди ва республикамиз 16-поғонага кўтарилди.

    Мобиль интернет тезлиги бўйича ҳам Ўзбекистон 6 та поғонага кўтарилди – 131-ўриндан 125-ўрингача. Шу тарзда мобиль Интернет бўйича тезлиги ҳам 10,79 Мбит/с.дан 13,54 Мбит/с.гача кўтарилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates