Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ўз фаолиятини бошлади

    Молия 28 октябр 2020 1764

    Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси(ЎзИҚМК) ўз фаолиятини бошлади ва илк шартномасини имзолади.

    Маълумот учун: ЎзИҚМК ипотека кредитларини қайта молиялаштиришга ихтисослашган нобанк молиявий ташкилот ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5715 сонли фармонига асосан Молия Вазирлиги томонидан 25 миллиард сўм бирламчи капитал билан ташкил этилган. Бугунги кунга келиб компания фаолиятига қизиқиш билдирган мамлакатимизнинг 12 та йирик тижорат банклари томонидан ЎзИҚМК устав капиталига 75 миллиард сўм маблағ киритилди.

    ЎзИҚМКнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

    - Аҳолининг уй-жойларга ўсиб бораётган эҳтиёжини қаноатлантириш учун бозор тамойиллари асосида тижорат банкларига узоқ муддатли молиявий ресурслар тақдим этиш;

    - Ипотека қимматли қоғозларини миллий валутада муомалага чиқариш ва бу орқали капитал бозорини ривожлантириш;

    - Халқаро тажрибага асосланган ҳолда ипотека кредити тизимини бозор тамойиллари асосида такомиллаштирисга кўмаклашиш;

    Юқорида кўрсатилган мақсадларни амалга ошириш учун биринчи босқичда ОТБ дан 150 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини жалб этиб ЎзИҚМК ушбу маблағларни тижорат банклари орқали аҳолига қулай ипотека кредитларини тақдим этиши белгиланган.

    Молия Вазирлиги, ОТБ ва ЎзИҚМК ўртасидаги келишувларга асосан, Компания ресурслари илк бор қайта молиялаштириш механизми асосида аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш имконини беради. Ушбу маблағлар тижорат банкларимиз узоқ муддатли ресурс базаси барқарорлигини таъминлаш билан биргаликда, ипотека бозорини бозор механизмларига асосланган ҳолда ривожлантиришга хизмат қилади. Бунинг натижасида, мамлакатимиз аҳолиси бирламчи ва иккиламчи бозорлардан уй-жой сотиб олиш учун арзон молиялаштириш манбаларига эга бўлади. Шунингдек, ипотека кредити олувчиларнинг салмоқли қисми хотин қизлар бўлишига қаратилганлиги, мамлакатимизда гендер тенглигини таъминлаш ва янада ривожлантиришига замин яратади.

    «Хозирги кунда ҳукуматимиз томонидан иқтисодиётни янада ривожлантиришга қаратилган очиқ сиёсат олиб борилаётган бир пайта, Ўзбекистон Ипотекани Қайта молиялаштириш Компаниясининг ташкил этилиши иқтисодиётда уй-жой қурилиши, ипотека бозори ва қимматли қоғозлар бозори ривожини янги босқичга олиб чиқади.

    Ушбу лойиҳада тижорат банкларига миллий валютада маблағ ажратиш кўзланган бўлиб, бу тижорат банклари молиявий барқарорлигини таъминлайди. Паст фоизли ва узоқ муддатли ресурслар халқимиз манфаатлари учун кўзланган.» деб таъкидлаб ўтди Молия Вазирининг биринчи ўринбосари Омонулло Насритдинхожаев.

    «Ўзбекистон ипотека бозори ўз тараққиётининг бурилиш босқичида турибди. ЎзИҚМК, ипотека соҳасида Президентимиз томондан эълон қилинган ислоҳотларни амалга ошириш омилларидан бири сифатида ташкил этилган. Компания ички ва ташқи бозорларда узоқ муддатли молиявий ресурсларни жалб қилиш орқали миллий банк тизимига барқарор ва арзон ресурслар билан таъминлаш имконини яратади.

    Келажакда компания маҳаллий бозорда корпоратив ва кейинчалик ипотека облигатҳсияларни чиқариши кузда тутилган. Бу уз навбатида молия бозорини ривожланишини янги босқичга олиб чиқади. Ҳозирги CОВИД-19 билан боғлиқ иқтисодий қийинчиликлар шароитида, компания ресурслари тижорат банклари ликвидлигини ошириш билан бирга иқтисодий ўсишни рағбатлантириш воситаси бўлиб хизмат қилади», деб айтиб ўтди ЎзИҚМК бош директори Муроджон Фарманов.

    Молия вазирлиги Ахборот Хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates