Ўзбекистон-Испания ҳамкорлигини чуқурлаштириш истиқболлари кўриб чиқилди

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков қароргоҳи Москва шаҳрида жойлашган Испания Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Маркос Гомес Мартинесни қабул қилди.

    Мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

    Сўнгги 5 йилда икки тарафлама иқтисодий муносабатларнинг натижаларини, хусусан, ўзаро савдо ҳажми икки баробар ошганини ҳамда Ўзбекистонда қўшма корхоналар сони қарийб икки карра кўпайганини қайд этиб, томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш учун фойдаланилмаган салмоқли салоҳият мавжудлигини эътироф этдилар.

    Хусусан, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати, энергетика, инфратузилмавий қурилиш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун катта имкониятлар борлиги таъкидланди.

    Ўзбекистон Республикаси ва Испания Қироллиги ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси бу борада самарали восита эканлиги қайд этилди. Томонлар яқин вақт ичида Тошкент шаҳрида Комиссиянинг биринчи йиғилиши ва унинг доирасида бизнес-форумни ўтказишга келишиб олдилар.

    Учрашув якунида муҳокама қилинган ташаббус ва ҳамкорлик йўналишларини илгари суриш бўйича навбатдаги тадбирлар тўғрисида келишиб олинди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates