Мамлакатимиз Канада ва Панама билан икки томонлама бозорларга кириш бўйича музокараларни муваффақиятли якунлаб, тегишли протоколларни имзолади.
Бу ҳақда Президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Урунов ўз LinkedIn’даги саҳифасида маълум қилди.
"Ўзбекистон томони Канада ва Панама делегацияларига Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида ва ўзаро икки томонлама музокараларда конструктив иштироки учун ўз миннатдорчилигини билдиради", — деб ёзади Азизбек Урунов.








