Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
"Бу ҳафта Брюсселда биз Европа Иттифоқи билан ЖСТга аъзо бўлишимиз бўйича самарали икки томонлама музокаралар ўтказдик.
Хизматлар бўйича музокаралар якунланганини эълон қилишдан мамнунман.
Товарлар бўйича ҳали ҳам баъзи ишлар қилишимиз керак, яқин ойларда тугатиш кўзда тутилган.
Шунингдек, "DG Trade" раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда келгуси йилда Ўзбекистонни МС14 томонидан ЖСТга қўшилишида Европа Иттифоқининг тўлиқ қўллаб-қувватлашини эшитиш қувонарли бўлди", — деди у.