Ўзбекистон Кения билан дипломатик муносабат ўрнатди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Кения Бош вазири ва ташқи ишлар ва диаспора ишлари бўйича вазири Мусалия Мудавади билан учрашди.

    Бу ҳақда вазирнинг ўзи телеграм каналида маълум қилди.

    Қайд этилишича, Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Кения ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари тегишли Коммюнике имзолади.

    «Кения Бош вазири ва ташқи ишлар ва диаспора ишлари бўйича вазири Мусалия Мудавади жаноблари билан учрашганимиздан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм-каналида. – Биргаликда мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Коммюнике имзоладик. Кения Африканинг энг динамик иқтисодиётларидан бири ва технология ҳамда инновациялар маркази сифатида жадал тараққиёт намоён этмоқда.
    Биз икки халқ манфаатларига бевосита фойда келтирадиган самарали ҳамкорлик имкониятларининг кенг доирасини муҳокама қилдик».

    Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг дипломатик муносабатлар ўрнатган мамлакатлари сони яна биттага кўпайиб, 164 тага етди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates