ТИВ маълумотига кўра, мазкур учрашув икки томонлама дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.
Кун тартибида сиёсий мулоқотни янада чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, маданий-гуманитар алмашинувларни ривожлантириш ҳамда минтақавий хавфсизлик масалаларида ҳамкорликни кучайтириш каби долзарб йўналишлар муҳокама қилинди.
Мулоқот жараёнида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван И икки мамлакат ўртасидаги самарали ва конструктив алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалаларида ўзаро фикр-мулоҳаза алмашди.








