Ўзбекистон делегацияси Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган Фавқулодда араб-ислом саммитида иштирок этди

    Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 15 сентябрь куни Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган Фавқулодда араб-ислом саммитида иштирок этди.

    "Бугун Доҳа шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг Фавқулодда араб-ислом саммити иштирокчиларига йўллаган мурожаатини етказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Президентимиз баёнотида биродар Қатар халқи ва барча мусулмон мамлакатлари билан мустаҳкам бирдамлигини қайт этиб, Яқин Шарқда тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган сўнгги ҳарбий тажовузни кескин қоралади.

    Ўзбекистон ўзининг қатъий позициясини яна бир бор тасдиқлади:

    Барча можаролар тинч йўл ва дипломатия ёрдамида ҳал қилиниши лозим;

    Халқаро ҳамжамият зўравонликни тўхтатиш ва вазиятнинг янада кескинлашувига йўл қўймаслик учун шошилинч чоралар кўриши зарур;

    БМТ қарорларига мувофиқ Фаластин халқининг мустақил давлат тузиш бўйича қонуний ҳуқуқи ҳурмат қилиниши шарт;

    Ўзбекистон жабрланганларга гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёр, бу аллақачон мамлакатимизда фаластинлик фуқароларнинг бир гуруҳини қабул қилиш ва қўллаб-қувватлаш орқали намоён бўлди.

    Саммит минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида бирликни намойиш этиш ва самарали қўшма қарорлар ишлаб чиқиш учун муҳим платформа вазифасини ўтайди".

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates