«Вашингтон шаҳрида ҳамкасбларимиз билан биргаликда C5+1 платформасининг ўн йиллигини нишонладик. Самимий қабул учун АҚШ Давлат котиби Марко Рубио жанобларига чуқур миннатдорлик билдирамиз», — деб ёзади Бахтиёр Саидов ўзининг телеграмдаги саҳифасида. — «Барчамиз Марказий Осиё ва АҚШ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, савдо ва инвестиция алоқаларини кенгайтириш, ҳамда минтақавий барқарорлик ва доимий тараққиётни таъминлаш йўлида биргаликда ҳаракат қилмоқдамиз.
Ўзбекистон минтақамизда тинчлик, фаровонлик ва умумий ривожланиш йўлида конструктив мулоқот ва амалий ҳамкорликни давом эттириш борасидаги содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди».








