Ўзбекистон номзоди Бутунжаҳон туризм ташкилоти Ижроия кенгашига аъзоликка қўйилди

    Туризм 22 январ 2021 4025

    Ўзбекистон делегацияси БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (БТТ) Ижроия кенгашининг 113-сессиясида иштирок этди.

    Ўзбекистон томон илгари сурилаётган номзодларни тарғиб қилишга доир тақдимот ўтказилди.

    Тадбирда Ўзбекистон делегацияси раҳбари – Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдухакимов томонидан икки масала илгари сурилди, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

    Биринчиси - 2021-2023 йиллар давомида Ўзбекистон номзодини БТТ Ижроия кенгашига аъзоликка қўйилгани, шунингдек мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва яқин келажакдаги режалар. Таъкидлаш жоизки, тадбир доирасидаги чиқишларда Кенгашга кўрсатилган номзодлар орасида Ўзбекистоннинг имкониятлари жуда юқори эканлиги таъкидланди.

    Шуниси эътиборлики, Ташкилот Ижроия кенгашига аъзо бўлиш Ўзбекистоннинг глобал миқёсда туризм соҳасида олиб борилаётган сиёсатда бевосита иштирок этиши ҳамда унда мамлакатимиз манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида хизмат қилади.

    Иккинчиси - 2023 йилда БТТ Бош Ассамблеяси 25-сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш масаласи. Бунинг учун Самарқанд шаҳрида мавжуд ва келаси 3 йилда амалга ошириладиган кенг кўламли ишлар ҳақида маълумот берилди. Ушбу таклиф қабул қилинган тақдирда, Ўзбекистон БМТ таркибига кирувчи ташкилотларнинг илк Бош ассамблеясига айланади.

    «Бош Ассамблеяга мезбонлик қилиш жаҳон туризм индустриясининг етакчи вакиллари, ишбилармонлар ва инвесторларни Ўзбекистонга жалб қилиш, 158 та аъзо давлатнинг 2 мингдан ортиқ делегация вакиллари ташрифини ташкил этиш орқали туризм соҳасидан тушадиган даромадни ошириш имконини беради», — дея ташаббусга изоҳ беради Азиз Абдуҳакимов.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates