Халқаро майдонда туризмни ривожлантириш бўйича Euronews билан ҳамкорлик кенгайтирилади

    Лондонда бўлиб ўтаётган «World Travel Market» туризм кўргазмаси доирасида Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев ва Euronews медиахолдинги директорлар кенгаши раиси Педро Варгас Давид ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Бир неча йил давомида Қўмита ва Euronews халқаро аудиторияни Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик салоҳияти ва маданий мероси тўғрисида хабардорликни ошириш бўйича бир қанча муваффақиятли қўшма лойиҳаларни амалга оширди.

    Учрашувда ҳамкорликнинг янги йўналишлари, жумладан, «Euronews»нинг турли платформаларида Ўзбекистон туризмини фаол тарғиб этиш, Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари, маданияти ва анъаналари ҳақида ҳикоя қилувчи ахборот кампаниясини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates