Ўзбекистон туризм салоҳияти ва сайёҳлар учун имкониятларини Лондонда намойиш этди

    Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев бошчилигидаги делегаwия 2024 йил 5-7 ноябрm кунлари Лондонда туризм соҳасидаги энг йирик халқаро кўргазма ва ярмаркалардан бири «World Travel Market London – 2024»да иштирок этди.

    Кўргазмада Ўзбекистон туризм брендининг ягона стенди ташкил этилиб, унда ташриф буюрувчилар республикамиз, жумладан унинг бой маданий ва тарихий мероси, қадимий шаҳарлари, меҳмондўстликнинг замонавий ривожланиши ва инфратузилмалар ҳақида батафсил маълумот олиш имкониятига эга бўлдилар. Тадбир доирасида миллий туроператорлар ва янги сайёҳлик йўналишларини қидираётган хорижий компаниялар ўртасида B2B музокаралари бўлиб ўтди.

    «World Travel Market London – 2024» 180 дан ортиқ мамлакатдан 4 000 дан ортиқ сайёҳлик компаниялари ва иштирокчиларни, шу жумладан меҳмонхона тармоқлари, туроператорлар, авиакомпаниялар ва онлайн платформаларни бирлаштирди. Тадбирга 43 мингдан ортиқ туризм соҳаси мутахассислари ташриф буюрди. Ўзбекистон анъанавий равишда ушбу муҳим тадбирда қатнашиб, ўзининг жозибадор сайёҳлик йўналиши сифатидаги салоҳиятини намоён этиб келяпти, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates