баннер
22 апр 2025
02:53

    Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси муддатидан олдин Жаҳон чемпионатига йўлланма олди

    Саудия Арабистонида ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогида 2-тур баҳслари якунига етди.

    1-турда Таиландни йирик ҳисобда енгган Ўзбекистон бу сафар Хитойга қарши майдонга тушиб, камбек амалга оширди — 2:1. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда эса мезбон Саудия Арабистони Таиландни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

    Бу натижадан сўнг Ўзбекистон ўсмирлар миллий жамоаси саудияликлар билан биргаликда Осиёда биринчилардан бўлиб ЖЧ йўлланмасига эга чиқди. Шунингдек, Ислом Исмоилов шогирдлари Осиё кубогининг чоракфиналига чиқиш масаласини ҳам ижобий ҳал қилди.

    Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини 9 апрель куни соат 22:15 да Саудия Арабистонига қарши ўтказади.

    17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ҳар икки йилда бир марта ўтказилади ва 3−27 ноябрь кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган У-17 Жаҳон чемпионатига саралаш турнири ҳисобланади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech