Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича энг юқори ўсишга эришган 10 та мамлакат ичида биринчи ўринни эгаллади

    Ўзбекистон “Иқтисодий фойдалана олиш имконияти” категорияси бўйича 18 поғона, “Сифат ва хавфсизлик” категорияси бўйича 3 поғона, “Барқарорлик ва мослашиш” категорияси бўйича 36 поғона кўтарилди.

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари 2019-2022 йилларда Ўзбекистоннинг Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексидаги ўрни қандай ўзгарганини таҳлил қилди.

    Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индекси (GFSI) нинг рейтинги Economist Intelligence Unit таҳлил агентлиги томонидан Corteva Agriscience кўмагида ҳар йили қайтадан тузилади. 2022 йилнинг 20 сентябрида нашр этилган GFSI-2022 индекснинг ўн биринчи нашри ҳисобланади. GFSI озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятлари, уларнинг мавжудлиги ва хавфсизлиги, шунингдек, дунёдаги 113 та мамлакатнинг табиий ресурслари ва барқарорлигига оид масалаларни кўриб чиқади.

    Таҳлил натижаларига кўра, 2019-2022 йиллар бўйича умумий рейтингда Ўзбекистон ўн икки поғона кўтарилди ва 2022 йилда 113 та мамлакат орасида 73-ўринни эгаллади. Шу тариқа, Ўзбекистон 2019-2022 йилларда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича энг юқори ўсиш кўрсаткичларига эришган 10 та мамлакат ичида биринчи ўринни эгаллади.

    Ўзбекистон “Иқтисодий фойдалана олиш имконияти” категорияси бўйича 18 поғона, “Сифат ва хавфсизлик” категорияси бўйича 3 поғона, “Барқарорлик ва мослашиш” категорияси бўйича 36 поғона кўтарилди.

    Келгусида Ўзбекистоннинг рейтингдаги ўрнини яхшилаш учун ички бозорда озиқ-овқат таклифини ошириш, импорт маҳсулотларини диверсификация қилишни таъминлаш, соғлом овқатланиш бўйича миллий тавсияларни ишлаб чиқиш, озиқ-овқат маҳсулотларини маркировка қилишни жорий этиш ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш зарур.

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates