Ўзбекистон парламент делегацияси Қўшилмаслик ҳаракати парламент тармоғи конференциясида иштирок этди

    Ўзбекистон парламент делегацияси жорий йил 30 июнда Боку шаҳрида Ҳайдар Алиев марказида ўз ишини бошлаган Қўшилмаслик ҳаракати парламент тармоғи конференциясида иштирок эти. Унда дунёнинг 40 дан ортиқ давлатидан парламент делегациялари, шунингдек, 9 та халқаро парламент ташкилоти вакиллари иштирок этди.

    Анжуман доирасида иштирокчилар жаҳонда тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлашда миллий парламентларнинг ролини кучайтириш масалаларини муҳокама қилди.

    Конференцияни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев табрик нутқи билан очди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўз нутқида бугунги кунда юзага келаётган таҳдидлар парламент аъзоларидан мавжуд вазиятни жиддий ва ҳатто чуқурроқ англашни, тегишли ёндашув ва ечимларни ишлаб чиқишни, бу борадаги кўп томонлама ўзаро ҳамкорликнинг мумкин бўлган барча механизмларидан фойдаланишни тақозо этаётганини қайд этди.

    Шунингдек Сенат Раиси Ўзбекистон Олий Мажлиси жаҳон ҳамжамиятининг терроризмга қарши курашишнинг самарали халқаро механизмларини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегиясини тўлиқ амалга ошириш тарафдори эканлигини таъкидлади.

    Конференция жорий йил 1 июлда ҳам давом этади.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates