Ўзбекистон парламенти делегацияси Парламентлараро иттифоқнинг 148-Ассамблеясида иштирок этяпти

    2024 йил 23-27 март кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг (ПИ) 148-Ассамблеяси бўлиб ўтяпти. Бир йилда икки марта ўтказиладиган Ассамблеяда дунёнинг турли мамлакатларидан юзлаб парламент вакиллари иштирок этяпти.

    Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Парламентлараро иттифоқ миллий парламентларнинг глобал ташкилоти бўлиб, у 130 йилдан кўпроқ вақт олдин барча мамлакатлар ўртасида ҳамкорлик ва мулоқотни рағбатлантирадиган дунёдаги биринчи кўп томонлама сиёсий ташкилот сифатида ташкил этилган. Бугунги кунда 180 та миллий парламент ва 15 та минтақавий парламент органи Парламентлараро иттифоққа аъзо. Тузилма демократияни тарғиб этади ва парламентларни кучлироқ, ёшроқ, яшилроқ, гендер жиҳатдан мувозанатли ва инновацион институтларга айлантиришга ёрдам беради.

    Ассамблея «Парламент дипломатияси: тинчлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик учун кўприк яратиш» мавзусидаги умумий мунозаралар доирасида уюштирилди. Асосий эътибор умумий мавзуда делегатларга муҳокама учун платформа яратиш ва парламент фаолиятини кучайтириш юзасидан фикр алмашишга қаратилди.

    Ассамблеяда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева нутқ сўзлаб, муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

    Сенат Раиси ўз нутқида тез ўзгариб бораётган ва олдиндан айтиш қийин бўлган халқаро вазият ҳамда давлатлараро муносабатларда бир-бирини тушуниш тобора тақчил бўлаётган бир даврда парламентлар роли ҳар қачонгидан муҳим аҳамиятга эга бўлаётганини таъкидлаб ўтди.

    Парламентлараро иттифоқнинг парламент дипломатиясини мустаҳкамлашга қаратилган концептуал тамойилларини тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган устувор йўналишларга тўхталди.

    Жумладан, парламент дипломатияси давлатлар ўртасида ишончни мустаҳкамлашнинг асосий механизми сифатида низоларнинг олдини олишда муҳим ўрин тутиши, парламентлар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳуқуқларини фаол ҳимоя қилиши кераклиги алоҳида қайд этилди.

    Шунингдек, иштирокчилар эътибори парламент аъзолари ўртасида ишончли муносабатларни ўрнатишга, умумий муаммо ва вазифаларни ҳал этишга кўмаклашадиган минтақавий ҳамкорлик муҳимлигига қаратилди.

    Ассамблея автоном қурол тизимлари ҳамда сунъий интеллектнинг ижтимоий ва гуманитар таъсирини бартараф этиш ҳамда иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик: арзон яшил энергиядан фойдаланишни рағбатлантириш ва инновациялар, масъулият ва адолатни таъминлаш бўйича резолюциялар қабул қилиши кутиляпти.

    Шунингдек, Ассамблеянинг умумий мавзуси бўйича якуний ҳужжат ҳам қабул қилиниши назарда тутилган, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates