Миср компанияси билан ҳамкорликда Жиззах вилоятида шакар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

    Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир Лазиз Кудратов Мисрнинг Nile Sugar компанияси бош директори Эмад Фарид билан учрашди.

    Суҳбат чоғида компаниянинг Жиззах вилоятида қанд лавлаги етиштириш ва йиллик қуввати 200 минг тонна шакар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳасининг бориши атрофлича кўриб чиқилди.

    Nile Sugar вакиллари Ўзбекистонда инвестиция фаолияти учун яратилган шароитларни юқори баҳоладилар.

    Учрашув якунида Миср тажрибаси ва технологиясидан фойдаланган ҳолда лойиҳа қурилишини жадаллаштириш бўйича қўшимча қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    2006 йилда ташкил этилган Мисрнинг Nile Sugar компанияси Orascom Group холдинги таркибига киради. Мисрдаги энг йирик шакар ишлаб чиқарувчисидир.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates