Энди иссиқхона хўжаликлари электр ва газ узилишлари ҳақида олдиндан хабардор қилинади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти “Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги қарорини (2024 йил, 26 сентябрь) имзолади.

    2024−2025 йиллар куз-қиш мавсумидан бошлаб иссиқхона хўжаликларига ҳосил йилининг дастлабки 3 ойида (октябр, ноябр ва декабр) етказиб бериладиган табиий газ учун олдиндан тўлов 50 фоиз миқдорида, қолган қисми ой якунига қадар, кейинги ойлардан бошлаб эса ҳар ойда 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилади.

    Мазкур қоида тегишли ойда олдинги давр учун қарздорлиги бўлмаган иссиқхона хўжаликларига татбиқ қилинади.

    Бундан ташқари, босим тушиши ёки узилишлар бўйича иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналарни камида 24 соат олдин «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ҳамда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан мажбурий хабардор қилиш амалиёти жорий қилинади. Шартномалардаги форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно.

    Иссиқхона хўжаликлари ва газ корхонаси ўртасида табиий газ етказиб бериш шартномалари ҳар 3 йилда бир маротаба тузилади. Табиий газ етказиб бериш шартномаларининг техник шартларига газ узатувчи ва газ етказиб берувчи ташкилотлар учун аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига йўналтирилган умумий фойдаланишдаги газ тармоқларига уланмаган иссиқхоналарга етказиб бериладиган табиий газнинг босимига оид талаблар киритилади.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» 2025 йил 1 апрелга қадар иссиқхона хўжаликларида илғор хорижий тажрибани инобатга олиб, мавжуд ресурсларни ва ишга солинмаган салоҳиятни жалб этиш орқали энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ишларини ташкил этади. Энергия самарадорлиги бўйича энг яхши кўрсаткичларга эга бўлган корхоналарни рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқади.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates