Ўзбекистон ташқи ишлар вазири UNCTAD бош котиби билан учрашди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун БМТнинг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (UNCTAD) бош котиби Ребека Гринспан билан учрашди.

    “Ўзбекистонга Креатив иқтисодиёт бўйича Бутунжаҳон анжуманида иштирок этиш учун ташриф буюрган БМТ Савдо ва тараққиёт конференцияси (UNCTAD) Бош котиби Ребека Гринспан хоним билан самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Биз UNCTAD билан ҳамкорликни кенгайтириш, инвестиция сиёсати, ташқи савдо, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнига кўмаклашиш ва бошқа масалаларга эътибор қаратдик. Кўплаб истиқболли йўналишларда фаол ҳамкорлик қилишга келишиб олдик”.

    Эслатиб ўтамиз, 2-4 октябрь кунлари Тошкентда “WCCЕ 2024: Инклюзив ижодкорлик: ўзгарган воқелик” мавзусида IV Бутунжаҳон креатив иқтисодиёт конференция бўлиб ўтади.

    Анжуман Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси жамғармаси, Индонезия Туризм ва саноат иқтисодиёт вазирлиги, БМТнинг Савдо ва тараққиёт конференцияси, Жаҳон интеллектуал ташкилоти ва таълим бўйича ҳамкор – Британия Кенгаши билан биргаликда ташкил этилмоқда, деб хабар беради “Дунё” АА.

    Ўзбекистон Марказий Осиёда креатив иқтисодиёт бўйича конференцияга мезбонлик қилаётган биринчи давлат.

    Форумда 80 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates