Давлатимиз раҳбари ушбу йўналишлар бўлажак олий даражадаги икки томонлама саммит кун тартибининг асосини ташкил этиши лозимлигини қайд этди.
Бундан ташқари, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, бошқарувда профессионал кадрларни ва дастурчиларни тайёрлаш, электрон ҳукуматни жорий қилиш йўналишларида ва бошқа соҳаларда ўзаро фойдали ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирилди.
Вазир ал-Гаргавий давлатимиз раҳбарига Амирликлар Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён ҳамда мамлакат Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад Ол Мактумнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Учрашув сўнгида Ўзбекистон Президенти томонидан жорий дастурларни жадаллаштириш ва истиқболли лойиҳаларни тайёрлашни назарда тутувчи “йўл харитаси”ни янгилаш юзасидан топшириқлар берилди.
Якунда вазир ал-Гаргавийга Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни кенгайтиришга қўшган катта ҳиссаси ва Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурини ҳар томонама қўллаб-қувватлагани учун давлатимизнинг юксак мукофоти – “Дўстлик” ордени топширилди.