Ўзбекистон Президенти Эрон Президенти билан учрашди

    Ашхобод шаҳридаги халқаро форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён билан учрашув ўтказди.

    Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

    Турли даражалардаги фаол алоқалар ва самарали алмашинувлар давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ва қўшма корхоналар сони ортиб бормоқда.

    Давлат раҳбарлари кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва тезкор амалга ошириш, Имтиёзли савдо битими доирасидаги маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар.

    Ўзбекистон ва Эрон етакчилари халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates