Ўзбекистон Президенти Кўрфаз араб давлатлари кенгаши билан ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

    Ҳукумат 15 апрел 2024 1171

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жасим бин Муҳаммад ал-Будайвийни қабул қилди.

    Ўзбекистон билан Кенгаш ўртасидаги конструктив мулоқотни янада ривожлантириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

    Давлатимиз раҳбари минтақалар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги суръатидан мамнунлигини билдирди ҳамда Тошкент шаҳрида ўтган ташқи ишлар вазирлари иккинчи учрашувининг самарали якунларини юқори баҳолади.

    Ўтган йили Жидда шаҳрида ўтган Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари биринчи саммитида эришилган келишувлар ижросининг бориши муҳокама қилинди.

    Ўзбекистон томонидан инвестиция, савдо, юқори технологиялар, туризм ва бошқа йўналишларда илгари сурилган ташаббус ва таклифларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

    2025 йилда Самарқанд шаҳрида ўтадиган иккинчи саммит кун тартибини тайёрлаш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates