Ўзбекистон Президенти сайлови АҚШда қандай ўтади?

    Сайлов 24 сентябр 2021 1453

    Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси ва Нью-Йорк шаҳридаги дипломатик ваколатхоналарининг хабар беришича, октябрь ойида режалаштирилаётган Ўзбекистон Президенти сайловида АҚШ ва Канада расмий идоралари ва оммавий ахборот воситаларининг ходимлари, экспертлар, олимлар, жамоат арбоблари ва ишбилармон доира вакилларидан иборат 30 нафарга яқин халқаро кузатувчи иштирок этиши кутилмоқда.

    Шу билан қаторда, Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик ваколатхоналари томонидан Америка Қўшма Штатларида октябрь ойидаги йирик сиёсий тадбирни юқори даражада ташкил этиш ва уни ўтказиш бўйича фаол тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

    Марказий сайлов комиссиясининг қарорига мувофиқ, 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилган Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси ҳузурида сайлов участкалари ташкил этилди.

    Сайлов участкаларининг чегаралари белгилаб олиниб, Вашингтон шаҳридаги сайлов участкасига АҚШнинг 18 та штати, Канада, Куба ва Бразилия, Нью-Йоркдаги сайлов участкасига эса АҚШнинг қолган штатлари, Шимолий ва Жанубий Американинг бошқа мамлакатлари киритилган.

    Баъзи бир сабабларга 24 октябрь куни Вашингтон ва Нью-Йорк шаҳарларидаги сайлов участкаларига келиш имконияти бўлмаган фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқини таъминлаш мақсадидаулар жипс яшайдиган 8 та шаҳарда муддатидан олдин сайлов ўтказиш режалаштирилган. Хусусан, 15 октябрь куни Сан-Франциско шаҳри (Калифорния штати), 16 октябрь куни Бруклин (Нью-Йорк) ва Орландо (Флорида), 17 октябрь куни Чикаго (Иллинойс), Пайкесвилле (Мэриленд), Стерлинг (Виржиния) ва Филадельфия (Пенсильвания), 18 октябрь куни Питтсбург (Пенсильвания) шаҳарларида кўчма сайлов участкалари ташкил этилади.

    Фуқаролар ўртасида сайлов жараёнига оид маълумотларни кенг тарқатиш, муддатидан олдин ўтказиладиган сайлов участкаларининг жойлари ва саналари ҳақида ватандошларнинг хабардорлигини ошириш мақсадида “Rost24 ҳақиқий журналистика” сайти, “Америка овози”, Филадельфиядаги “Сарбон” ва Нью-Йоркдаги “95.5 HD2” радиоканаллари, “Бухариан таймс”, "Маконим" газеталари, таниқли блогерлар ҳамда АҚШдаги ўндан зиёд ватандош уюшмалари билан ҳамкорликда сайловолди ташвиқот-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, мазкур сийёсий тадбирни юқори савияда ўтказишни ташкиллаштириш учун “Facebook”, “Twitter”, “Instаgram” каби оммавий ижтимоий тармоқлар ҳамда кўп сондаги фуқароларни қамраб олган “Телеграм” ва “WhatsApp” каналларининг имкониятларидан кенг фойдаланилмоқда.

    АҚШнинг узоқ ҳудудларидан ҳам муддатидан олдин овоз бериш жойларининг ташкил этилаётгани, сайлов ҳақида фуқаролар ўртасида самарали ташвиқот-тарғибот ишларининг олиб борилаётганлиги ва электрон шаклдаги сайловчилар рўйхатига олишнинг қулай имкониятлари яратилганлиги натижаси ўлароқ, сайловда иштирок этиш истагини билдирган фуқароларнинг сони кун сайин ортиб бормоқда.

    Ушбу фурсатдан фойдаланиб, АҚШдаги дипломатик ваколатхоналаримиз Америка диёрида истиқомат қилаётган барча фуқароларимизни https://uzbekistan.org/page/view?id=53 ҳаволасида келтирилган сайлов участкаларидан бирида овоз беришга чақиради.

    Сайловчилар рўйхатига кириш учун фуқароларга saylov.mfa.uz вебсайтидан фойдаланиш тавсия қилинади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates