Ўзбекистон Президенти Тожикистон элчисини қабул қилди

    Ҳукумат 23 апрел 2021 4179

    23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Тожикистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имомийни қабул қилди.

    Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларида бугунги кунда икки биродар мамлакат етакчиларининг сиёсий иродаси ва қатъий ҳаракатлари туфайли юксак даражага эришилганини алоҳида таъкидлади.

    Бугунги кунда икки томонлама ҳамкорлик барча йўнишларни қамраб олган ва жадал ривожланишда давом этмоқда, аниқ мазмун билан бойимоқда.

    Яқин ойларда Тожикистонга олий даражадаги ташриф режалаштирилган бўлиб, бугун икки мамлакат ҳукуматлари узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган кенг кўламли ҳамкорликнинг янги кун тартибини шакллантириш устида астойдил ишламоқда.

    Давлатимиз раҳбари икки томонлама муносабатларнинг бугунги юксак даражасига эришишдаги катта хизматлари ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун элчи Содиқ Имомийни Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлади.

    Дипломат унинг мамлакатимиздаги фаолиятига юксак баҳолангани ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлангани учун Ўзбекистон Президентига чуқур миннатдорлик билдирди.

    Содиқ Имомий мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги биродарлик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлидаги мақсад ва вазифаларни сўзсиз амалга оширишга бундан буён ҳам бор куч-ғайратини қаратишини таъкидлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates