Кейинги йилларда ташкилот доирасидаги мулоқот фаоллашиб, кўп қиррали ҳамкорлик кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Жорий йил ноябрь ойида Самарқандда бўладиган саммитга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жиҳатлари кўриб чиқилди.
Давлат раҳбарларининг мажлиси арафасида кун тартибини ҳамда савдо, инвестиция, транспорт, ахборот-коммуникация технологиялари ва гуманитар алмашинув бўйича кўп томонлама ҳужжатларни ишлаб чиқиш мақсадида вазирлар даражасида қатор учрашувлар бўлиб ўтади.
Ташкилот саммитини пухта тайёрлаш учун ушбу нуфузли минтақавий тузилма котибияти билан яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.