Ўзбекистон Қаҳрамони Муножат Йўлчиева номидаги стипендия таъсис этилди

    Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида таълим олаётган талабалар учун санъатимизнинг чин маънодаги фидоийси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муножат Йўлчиева номидаги стипендия таъсис этилди.

    Қайд этилишича, мазкур стипендия Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг 2-курсни тугатган бакалавриат ҳамда 1-курсни тугатган магистратура талабаларига берилиши кўзда тутилган бўлиб, номзод танлов асосида сараланади.

    Талабгорнинг ҳужжатлари Институт Илмий бўлими томонидан қабул қилинади. Танловда қатнашиш учун тақдим этилган ҳужжатлар танлов муддати тугагач бир ҳафта муддатда Танлов комиссиясига тақдим этилади ва комиссиясининг қарори билан ҳужжатларни кўриб чиқиш учун экспертлар белгиланади.

    Экспертлар Танлов комиссияси аъзолари ва Институт профессор-ўқитувчилари ёки зарур ҳолларда бошқа ташкилотлардан жалб этилаётган экспертларнинг розилиги билан тайинланиши кўзда тутилган.

    Танловдан муваффақиятли ўтган ва стипендияга тавсия этилганларнинг рўйхати Кенгаш раиси томонидан буйруқ асосида тасдиқланиб стипендияни тўлаб бериш учун тақдим этилади.

    Стипендиантлар бўйича факультет ёки бўлимнинг институт ички тартиб қоидаларини бузганлиги ёки илмий фаолиятида сусткашликка йўл қўйганлиги тўғрисидаги тақдимномасига кўра, Кенгаш қарори билан стипендия берилиши тўхтатилади.

    Танловда қатнашган талабгорларнинг ариза ва шикоятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

    Эслатиб ўтамиз, танловда қатнашиш учун киритилган материаллар қайтариб берилмайди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates