Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари куни муносабати билан «Men G‘olib» оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади

    Мусобақа "Humo Arena" старт-финиш майдончасида бўлиб ўтади.

    14 январь куни иккита муҳим давлат саналари – Ватан ҳимоячилари куни ва мамлакатнинг Қуролли кучлари ташкил этилганининг 32 йиллигини нишонлаш кунида "Humo Arena" старт-финиш майдончасида "Men G‘olib" анъанавий қишки оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

    "Men G‘olib" оммавий югуриш мусобақаси Ўзбекистонда Енгил атлетика федерацияси кўмагида ўтказилаётган оммавий югуриш мусобақаларининг навбатдаги серияси учун дебоча бўлади. Спорт мусобақасига мамлакатнинг қуролли кучлари вакиллари, куч ишлатиш тузилмалари ходимлари, профессионал спортчилар ва ҳаваскор югуриш клубларининг иштирокчилари қўшилади

    Тадбир асосий ташкилотчи – Енгил атлетика федерацияси, бош ҳамкор – "Ўзбекнефтгаз" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Рақамли технологиялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги қошидаги Ёшлар ишлари агентлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида ташкил этилади.

    Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ва куч ишлатиш тузилмалари орасида шоссели югуриш бўйича Ўзбекистон чемпионатини ўтказиш доирасида ҳарбийлар учун ихтисослашган спорт тадбири сифатида қабул қилинган бўлса-да, "Men G‘olib" мусобақаси оддий югуриш ҳаваскорлари орасида ҳам тобора оммавийлик қозониб бормоқда. Мана бир неча йилдирки, "Men G‘olib" оммавий югуриш мусобақасини ташкил этишга Андрей Куликов раҳбарлигида югуриш ва жисмоний тайёргарлик мактаби ҳам қўшилмоқда.

    "Men G‘olib" ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасини ўтказишнинг асосий мақсадлари – Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ва куч ишлатиш тузилмаларининг вакиллари орасида қўшимча жисмоний фаолликни ошириш ва ривожлантириш, энг кучли жамоаларни аниқлаш ва Ўзбекистон ҳарбий-куч тузилмаларининг жамиятдаги мақоми ва нуфузини оширишга қаратилган.

    14 январь куни мингдан зиёд иштирокчи "Men G‘olib" оммавий югуриш мусобақасига қўшилади. Тадбир дастурига 3 та масофа киритилган: 3 ва 10 км, ҳамда 1 км масофада "Family Run" (оилавий оммавий югуриш мусобақаси). ҳаваскор югурувчилар шахсий мусобақаларда иштирок этади, идоравий тузилмалар учун эса жамоавий мусобақалар ташкил этилади. Оммавий югуриш мусобақаси кунида иштирокчиларнинг йиғилиши – 07:00 да бошланади, 08:00 да эса мусобақага старт берилади.

    "Men G‘olib" кубоги Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Президент хавфсизлиги давлат хизмати, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг вакилларидан ташкил топган 8 та жамоа ўртасида ўйналади.

    Ҳаваскор югурувчилар учун 10 январгача Prorun.uz сайтида очиқ тарзда рўйхатдан ўтиш – пуллик имконияти мавжуд бўлади. 10 км, 3 км ва "Family Run" масофалари учун рўйхатдан ўтиш қиймати 150 000 сўмни ташкил қилади. Иштирокчиларнинг старт пакетлари 12 январь куни, соат 10:00 дан 18:00 гача Енгил атлетика федерациясида, қуйидаги манзилда берилади: Ислом Каримов кўчаси, 98, мўлжал – "Пахтакор" стадиони.

    Иштирокчининг старт пакетига қуйидагилар киради:

    · Старт кўкрак нишони (1 дона);

    · My Laps чипи;

    · бафф;

    · футболка;

    · 4 та тўғноғич

    Белгиланган вақт лимитида масофани югуриб ўтган барча иштирокчиларга "Men G‘olib" оммавий югуриш мусобақаси учун махсус ишлаб чиқилган финишчи медаллари топширилади.

    Спорт тадбирини ўтказиш шартлари билан батафсил танишиб чиқиш учун Енгил атлетика федерациясининг сайтида «Men G‘olib» оммавий югуриш мусобақасининг низоми жойлаштирилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates