Ўзбекистон Республикасида илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси муҳокамага қўйилди

    Фан 11 май 2020 3743

    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

    Фармон билан тасдиқланадиган концепцияга мувофиқ, илм-фан тараққиётини таъминлаш давлат ва хусусий секторнинг асосий вазифаларидан бири ҳамда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик йўналишларидан бири сифатида белгиланмоқда. Мақсадга эришиш учун эса илм-фан соҳасида бошқарув тизимини ҳамда илмий фаолиятнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, илм-фан ва илмий фаолиятни молиялаштириш тизимини қайта кўриб чиқиш ва диверсификациялаш, шунингдек, юқори малакали илмий ва муҳандис кадрлар тайёрлаш ҳамда уларни илмий-тадқиқот фаолиятига йўналтириш ва ютуқларини рағбатлантириш, илм-фан ва илмий фаолиятни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини ва ахборот муҳитини яратиш каби устувор вазифалар белгиланган. Шу билан бирга, илм-фан соҳасини ривожлантиришнинг асосий тамойиллари келтириб ўтилган.

    Концепция ижроси ва унда белгиланган устувор вазифаларнинг ўз вақтида, тўлақонли амалга оширилиши натижасида Ўзбекистонни 2030 йилга қадар глобал инновацион индекс рейтингига кўра дунёнинг 50 та етакчи давлати таркибига киритиш, ёш олимларни кўпайтириш, уларнинг илмий янгилиги ва инновацияон ғояларини амалга кенг татбиқ этиш назарда тутилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates