Ўзбекистон-Россия: Ягона рақамли макон

    Халқаро ҳамкорлик 23 сентябр 2021 907

    Москвада «Россия темир йўллари» ОАЖ («РЖД» ОАЖ) Бош директори – бошқарув раиси Олег Белозёров ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Бошқаруви раиси в.б. Хуснутдин Хасиловнинг учрашуви бўлиб ўтди.

    Томонлар рақамлаштириш соҳасидаги ривожланиш истиқболларини ҳамда транспорт-логистика хизматлари соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

    Учрашувда икки мамлакат темир йўлларида ягона рақамли макон яратиш ва ягона технологияга ўтиш, темир йўл ташувларининг ишончлилиги ва шаффофлигини ошириш, юкларни расмийлаштириш муддатларини қисқартириш, шунингдек, бунинг натижасида икки мамлакат ўртасида юк базасини кенгайтиришга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди.

    Икки томонлама учрашувда ўрин олган бошқа масалаларидан яна бири, Ўзбекистон темир йўл транспортини ислоҳ қилиш ва транспорт-логистика хизматларини ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик бўлди.

    Мазкур музокаралар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ делегациясининг Москва шаҳрига бўлган уч кунлик иш сафари доирасида бўлиб ўтди. Делегация аъзолари «РЖД» ОАЖ компаниянинг рақамли трансформацияси бўйича тажрибасини ўрганиб чиқди, «РЖД» ОАЖнинг Ташишларни бошқариш бош марказига ташриф буюрди, Москва Марказий ҳалқасининг ишини ташкил қилиш билан ҳам танишди.

    Темир йўл компаниялари мутахассислари Ўзбекистон – Россия Агрологистика коридорини ривожлантириш ва «Агроехпресс» тезлаштирилган рефконтейнер поездини ишга туширишга қаратилган амалий ҳаракатларни муҳокама қилди, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates