Ўзбекистон Сунъий интеллектга тайёргарлик индексида икки йилда 25 поғонага юқорилади

    Ўзбекистон Сунъий интеллектга тайёргарлик индекси (AI Readiness Index)да сўнгги йилларда барқарор ўсишни намойиш этмоқда.

    Оxford Insights халқаро таҳлил маркази томонидан эълон қилинган рейтинг натижаларига кўра, мамлакатимиз 2023 йилда 87-ўринни эгаллаган бўлса, 2025 йилга келиб ушбу кўрсаткични 25 поғонага яхшилади.

    Хусусан, 2024 йилда мамлакатимиз мазкур рейтингда 70-ўринни қайд этган бўлса, 2025 йил натижаларига кўра яна 8 поғонага юқорилаб, 62-ўринга кўтарилди ва ўз позициясини янада мустаҳкамлади.

    AI Readiness Index давлатларнинг сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва улардан самарали фойдаланишга тайёрлик даражасини баҳолайди. Рейтинг давлат бошқаруви, технологиялар инфратузилмаси, инсон капитали, маълумотлар сиёсати ҳамда инновацион муҳит каби муҳим мезонлар асосида шакллантирилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates