Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Белградда Озарбайжон ташқи ишлар вазири билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 14 октябр 2021 296

    Қўшилмаслик ҳаракати саммитида иштирок этиш учун Белградда (Сербия) бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

    ТИВ маълумотига кўра, мулоқотда икки томонлама кун тартибининг устувор масалалари, Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро муносабатлари юзасидан фикр алмашилди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев бошчилигидаги делегация жорий йил 11-12-октябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракатининг юбилей саммитида иштирок этди ва маъруза қилди.

    Саммит доирасида Сербия Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси Татяна Ёвич ҳамда Сербия ташқи ишлар вазири Никола Селакович билан учрашувлар ўтказилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates