Ўзбекистон темир йўлларининг умумий узунлиги қанча?

    2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида жами ҳудудлар кесимида темир йўлларнинг фойдаланиладиган узунлиги 6 118,3 километрни ташкил этади.

    Шулардан умумфойдаланадиган темир йўлларнинг узунлиги 4 732,8 километрни ташкил этмоқда (умумфойдаланадиган темир йўлларнинг улуши 77,4 %га тенг), деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати.

    Ҳудудлар кесимида умумфойдаланадиган темир йўлларни энг катта қисми Тошкент вилояти (941,2 километр ёки темир йўлларнинг 15,4 %), Қорақалпоғистон Республикаси (925,2 километр ёки 15,2 %) ҳамда Навоий вилояти (862,6 километр ёки 14,1 %) ҳудудига тўғри келади.

    Маълумот учун: Россия Федерациясида ушбу кўрсаткич 124,0 минг км, Қозоғистонда 16,0 минг км, Беларусда 5,5 минг км, Туркманистонда 3,6 минг км ҳамда Қирғизистонда 0,5 минг кмни ташкил этади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates