Ўзбекистон туризм салоҳияти Россиянинг олис ҳудудларида тарғиб этиляпти

    Шу кунларда Россия Федерациясида «Ўзбекистон туризм йили» доирасида турли шаҳарларида бўлиб ўтаётган навбатдаги «Road show» туризм тадбири Новосибирск шаҳрида ташкил этилди.

    Тадбирда Ўзбекистон делегацияси Новосибирск вилояти Иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Анна Павлова билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда 2025-2026 йилларда ҳамкорлик дастурида белгиланган вазифаларни ҳамкорликда амалга ошириш, шунингдек, россиялик тур оператор, блогер ҳамда ОАВ вакиллари учун Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларига инфо- ва пресс-турлар ташкил этилишига келишиб олинди.

    «Road show» давомида мамлакатимизнинг туризм салоҳияти, соҳада олиб борилаётган ишлар ва яратилган имкониятлар тўғрисида видеоролик, тақдимот ва бошқа тарқатма материаллар орқали маълумот берилди.

    Шунингдек, Ўзбекистон ва Россиянинг 35 дан ортиқ туризм соҳаси вакиллари иштирокида B2B учрашувлар ташкил этилиб, тадбир якунида меҳмонлар ўзбек ошхонасининг турли таомлари ва юртимизнинг бой маданияти билан яқиндан танишдилар, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates