Тадбир давомида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, инвестиция муҳитини яхшилаш, минтақавий ва халқаро савдо-иқтисодий муносабатларни жадаллаштириш, инфратузилмани ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.
Шунингдек, халқаро Транскаспий йўлагидан фойдаланишни янада фаоллаштириш, юк ташиш ҳажмини ошириш, нархларни оптималлаштириш, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, транзит жараёнларини соддалаштириш ва йирик логистика инфратузилмавий лойиҳаларни биргаликда амалга оширишни назарда тутган ҳолда минтақалараро транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Тадбир якунида иштирокчилар турк бизнесининг ўзбекистонлик тадбиркорлар билан савдо-иқтисодий муносабатларининг устувор йўналишларини белгилаб олдилар ва узоқ муддатли ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.