Ўзбекистон ва Албания ўртасида Дипломатик паспорт эгалари учун визасиз тартиб ўрнатилади

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Албания Европа ва ташқи ишлар вазири Игли Ҳасани билан учрашди.

    “Албания Европа ва ташқи ишлар вазири Игли Ҳасани жаноблари билан биргаликда дипломатик паспорт эгалари учун визасиз тартиб тўғрисидаги битимни имзоладик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Биз Ўзбекистон ва Албания ўртасидаги икки томонлама муносабатларни фаоллаштириш ва амалий қадамлар қўйишга тайёрмиз. Учрашувимиз чоғида ўзаро муносабатларимизни, айниқса, иқтисодий йўналишда ривожлантиришга қаратилган муҳим таклифлар билан кенг фикр алмашдик”.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Албания ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1993 йил 23 ноябрда ўрнатилган, деб хабар беради “Дунё” АА.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates