Хитой 15 сентябрдан россияликлар учун 30 кунгача визасиз режим жорий қилади

    Хитой ҳукумати 15 сентябрдан бошлаб одатий хорижга чиқиш паспортга эга Россия фуқаролари учун 30 кунгача визасиз режим жорий қилади. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Го Цзякунь маълум қилди.

    “Хитой ва бошқа давлатлар фуқароларининг ўзаро саёҳатларини янада осонлаштириш мақсадида Хитой томони фуқаролари визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган давлатлар қаторини кенгайтиришга қарор қилди. 2025 йил 15 сентябрдан 2026 йил 14 сентябргача одатий паспортга эга бўлган Россия фуқаролари учун синов тариқасидаги визасиз сиёсат амал қилади”, деди у.

    Расмий вакилнинг таъкидлашича, россияликлар Хитойга бизнес, туризм учун, қариндошлари ёки дўстларини кўриш ёки 30 кунгача ташрифлар алмашиш мақсадида визасиз ташриф буюришлари мумкин, деб хабар берди tass.ru.

    “Икки давлат раҳбарларининг стратегик раҳбарлиги остида Хитой-Россия муносабатлари юқори даражада ривожланишда давом этмоқда”, деди Го Цзякунь. “Хитой икки давлат халқлари ўртасидаги алмашувларни фаоллаштиришга катта аҳамият беради, улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтиришни қўллаб-қувватлайди, янги даврда Хитой ва Россия ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва мувофиқлаштиришни ривожлантиришга ижобий ҳисса қўшади”.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates