Ўзбекистон ва АҚШ иқтисодий соҳада ўзаро манфаатли шерикликни чуқурлаштириш ниятида

    Жорий йил 17-18 март кунлари Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Вашингтон (АҚШ)га ташриф буюрди.

    Икки кунлик ташриф давомида Жаҳон банки президенти Девид Малпасс, Банкнинг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Анна Берде, Халқаро молия корпорацияси (ХМК) Бошқарувчи директори Махтар Диоп, АҚШ савдо вазири Джина Раймондо, шунингдек, унинг биринчи ўринбосари Дон Грейвс, АҚШ савдо вакили Кетрин Тай, АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Скотт Натан ҳамда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) маъмури Саманта Пауэр билан учрашувлар бўлиб ўтди.

    Олиб борилган музокаралар доирасида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни илгари суришни кучайтириш, саноат, энергетика, инфратузилмавий ривожланиш соҳалари, банк-молия сектори ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўналишида янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча инвестициялар ва техник ёрдам жалб қилишни назарда тутган ҳолда, Жаҳон банки ва ХМК билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўтарилди ва ҳар томонлама кўриб чиқилди.

    Ўзбекистон - АҚШ товар айланмасини кўпайтириш ва диверсификация қилиш, инвестициялар соҳасида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш, саноат ва қишлоқ хўжалигининг турли тармоқларида АҚШ илғор технологиялари ва инновацияларини жорий этиш, Америка компанияларини Ўзбекистонда бизнес юритишга жалб қилиш бўйича биргаликда иш олиб бориш, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ҳамда ўзаро бизнес ва савдо миссияларини ташкил этиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёни доирасидаги ҳамкорлик механизмлари муҳокама қилинди.

    Ташриф якунлари бўйича савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновациялар ва технологиялар ҳамда молиявий-техник йўналишларида Ўзбекистон-Америка ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш борасида қатор келишувларга эришилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates