Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида муҳим хом ашё соҳасида англашув меморандуми имзоланди

    Мазкур меморандум Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистоннинг ўша саъй-ҳаракатларни илгари суриш, иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги дастлабки одимларидан бири бўлди.

    2024 йил 16 сентябрь куни Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари О.Насритдинходжаев ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник фойдали қазилмалар бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида муҳим хом ашё соҳасида (CРМ) ўзаро англашув меморандумини имзолади.

    2023 йил сентябрда Нью-Йорк шаҳрида юқори даражада бўлиб ўтган саммитда давлатлар раҳбарлари фойдали қазилмалар бўйича мулоқотни бошлаш ниятида эканликлари ҳақида эълон қилди.

    Мазкур меморандум Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистоннинг ўша саъй-ҳаракатларни илгари суриш, иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги дастлабки одимларидан бири бўлди.

    Келишувдан кўзланган мақсад мамлакатлар ўртасида муҳим хом ашё соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, бошқа йўналишлардаги алоқаларни ҳам ривожлантиришдан иборат.

    Ушбу ҳужжат муҳим хомашё соҳасида АҚШ – Ўзбекистон мулоқотининг давом этишига, геология қидирув, қазиб олиш ва юқори қийматли маҳсулот занжирини яратиш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

    Бундан ташқари тадбир доирасида 2024 йил 24 – 26-сентябрь кунлари Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган тоғ-кон саноатидаги энг йирик глобал тадбир – «МИНEхпо ИНТEРНАТИОНАЛ» кўргазмасида иштирок этувчи Ўзбекистон делегацияси вакиллари билан суҳбат ўтказилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates