Ўзбекистон ва БМТ: ҳамкорликнинг устувор йўналишлари

    2 март – Ўзбекистон БМТга тенг ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилинган кун!

    Охирги бир неча йил барча соҳаларда амалда оширилган ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар, туб ислоҳотлар ва бу борада эришилган улкан ютуқлар миқёс жиҳатидан мустақил Ўзбекистон тарихида мисли кўрилмаган ҳодиса бўлди ва халқаро муносабатлар, ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий алоқаларда янги даврни бошлаб берди. Айни пайтда, муваффақият билан амалга оширилган муҳим ташқи сиёсий ташаббуслар натижаси ўлароқ, халқаро майдонда кенг миқёсдаги юксак натижаларга эришилмоқда.

    Маълумки, замонавий халқаро муносабатлар уларда кўп томонлама дипломатиянинг роли ортиб бораётганлиги билан ҳам характерланади. Кўп томонлама дипломатия халқаро ҳаётнинг Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) фаолияти билан боғлиқ кўплаб муҳим жабҳаларини қамраб олади. Ўтган қисқа даврда Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг белгиловчи асосий йўналишларидан бири — ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида БМТ билан шериклигимиз сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.

    Президентимиз 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, бошқа нуфузли халқаро ва минтақавий тузилмалар билан яқин ҳамкорликни ривожлантириш масалалари доимо эътиборимиз марказида бўлади”.. Келгуси йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида “Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим” глобал форуми, ёшлар ҳуқуқларига бағишланган Бутунжаҳон ёшлар анжумани, диний эркинлик масалалари бўйича минтақавий конференцияларни ўтказамиз. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг резолюцияси билан ҳар йили 30 июль – Халқаро дўстлик куни сифатида кенг нишонланади. Шу боис ушбу санани Ўзбекистонда “Халқлар дўстлиги куни” деб белгилашни таклиф этаман... Қўшни давлатлар ва жаҳон жамоатчилиги билан биргаликда Орол денгизи ҳалокати оқибатида юзага келган экологик фожиалар таъсирини юмшатишга қаратилган ҳаракатларни қатъий давом эттирамиз. Денгизнинг қуриган тубида юз минглаб гектар ўрмон ва бутазорлар ташкил этилаётгани, Оролбўйи ҳудудларида амалга оширилаётган улкан қурилиш ва ободончилик ишлари халқимизни юксак марралар сари руҳлантирмоқда. Бу борада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда тузилган Оролбўйи минтақасида инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўп томонлама Траст фонди доирасидаги амалий ишларни янада кучайтирамиз...”, деб алоҳида кўрсатиб ўтганлиги Ўзбекистоннинг БМТ доирасидаги халқаро ташаббусларида янги тенденцияларни намоён қилди.

    БМТ халқаро тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга, давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган, давлатлар халқаро ҳаёти ва ҳамкорлигининг барча йўналишларида фаолият кўрсатадиган бетакрор, тарихан муҳим ва универсал ташкилотдир. Маълумки, бундан 29 йил олдин, 1992 йил 2 март куни янги суверен давлат —Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзосига айланди. Шундан буён биз ўз масалаларимизни ҳал этишда ҳар доим БМТнинг кўмагига таяниб келмоқдамиз.

    Дунёда кечаётган ҳозирги глобаллашув жараёни инсоният тараққиётига ижобий таъсир кўрсатиш билан бирга, ўзида турли таҳдид ва хавф-хатарларни ҳам намоён этмоқда. Ана шундай шароитда давримизнинг энг обрўли халқаро тузилмаси — БМТ билан тинчлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш йўлида самарали ҳамкорлик қилиш халқимизнинг туб миллий манфаатларига тўлиқ мос келади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи Ўзбекистон—БМТ муносабатларининг янги босқичини бошлаб берди. Президентнинг сессияда сўзлаган нутқида, “Биз қатъий ишонамиз, БМТ бундан кейин ҳам халқаро муносабатларда ҳал қилувчи ўрин тутади” деган фикри республикамизнинг ташқи сиёсий позициясини изоҳлаб берди. Мазкур мустаҳкам сиёсий-дипломатик позиция давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йил 23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган глобал ва минтақавий аҳамиятга эга ташаббусларда яна бир бор ўз ифодасини топди.

    Ҳозирги кунда Ўзбекистонда БМТнинг ўндан ортиқ дастурлари, жамғармалари ва агентликлари, бир қатор ихтисослашган муассасалари фаолият олиб бормоқда. Ўз навбатида Нью-Йорк шаҳрида Доимий ваколатхона ва Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Доимий ваколатхона фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон кейинги йилларда БМТнинг Женевадаги бўлими билан ҳамкорликни янада кучайтирмоқда. Ўзбекистон БМТнинг Бош Ассамблеяси ва бошқа ихтисослаштирилган муассасалари фаолиятидаги ўз иштирокини ҳам фаоллаштирди.

    Мамлакатимизга БМТ Бош котиби, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар, БМТнинг Диний эътиқод бўйича, Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси бўйича махсус маърузачиларининг амалга оширган ташрифлари катта аҳамиятга эга бўлди.

    Таъкидлаш жоизки, 2020 йил 13 октябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида Ўзбекистон миллий давлатчилигимиз тарихида илк бор БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига уч йил муддатга — 2021-2023 йилларга сайланиши ва аъзо сифатида Кенгашнинг дастлабки учрашувида биринчи марта иштирок этиши оламшумул ва тарихий воқеликдир. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг 46-сессиясида сўзлаган нутқида илгари сурилган ташаббуслар бевосита Ўзбекистон ва БМТ доирасидаги икки томонлама ҳал этиладиган масалалар билан биргаликда, минтақавий ва глобал даражада кенг халқаро ҳамкорлар билан амалга оширилиши талаб этилади. Ушбу нутқда белгилаб берилган янги вазифалар Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги нутқи ҳамда Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномасидаги вазифалар билан ҳамоҳангдир.

    Шу тариқа Ўзбекистон ҳамда БМТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик муваффақият билан равнақ топмоқда. Бундан кейин ҳам Ўзбекистон Республикасининг жаҳондаги йирик халқаро ташкилот БМТ билан муносабатлари тенглик ва манфаатли шериклик асосида ривожланиб бораверади.

    Шуҳрат РАХМАНОВ,

    Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар

    малакасини ошириш маркақзи доценти,

    юридик фанлар номзоди

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates