Ўзбекистон ва Финляндия ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаоллаштиради

    Халқаро ҳамкорлик 23 сентябр 2022 696

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида иштирок этиш доирасида 2022 йил 22 сентябрда Финляндия Ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто билан учрашув ўтказди.

    Томонлар сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни жадаллаштириш бўйича амалий чоралар кўришга тайёр эканликларини билдирдилар. Инновациялар, таълим, озиқ-овқат ва фармацевтика саноати, АКТ, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

    В.Норов Ўзбекистон Финляндия компанияларининг илғор технологияларини миллий иқтисодиётга жалб этишдан манфаатдорлигини билдирди.

    Музокаларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. П.Ҳаависто қайд этганидек, Финляндия Орол денгизининг қуриши оқибатларини юмшатиш, минтақадаги экологик вазиятни яхшилашда БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик жамғармаси орқали Ўзбекистонга фаол ёрдам кўрсатишда давом этишга тайёр.

    Таълим ва маданият соҳаларидаги алоқалар ижобий суръатларда ўсаётгани қайд этилди. Жорий йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида Нордик халқаро университетининг очилиши Ўзбекистонда Финляндия таълим тизимини ўрганиш ва жорий этишга, кадрлар тайёрлашга ёрдам беришга хизмат қилиши эътироф этилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates