Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, жумладан, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди. Томонлар туризм соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қизиқиш билдириб, мутахассислар тайёрлаш ва қўшма саёҳатлар ташкил этиш бўйича тажриба алмашишга тайёр эканликларини таъкидладилар.
Шунингдек, учрашувда 5-9 апрель кунлари Тошкентда Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси ўтказилиши ва унда 190 га яқин давлатдан 2 мингга яқин парламент аъзолари иштирок этиши муҳокама этилди.
Ўз навбатида, элчи Грузия парламенти раиси Шалва Папуашвили бошчилигидаги 14 нафар делегация аъзолари мазкур анжуманда иштирок этишини маълум қилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.