Етакчилар ҳузурида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган 10 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатларни алмашиш маросими ҳам бўлди. Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим, ҳуқуқий масалаларда, саноат мулки ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимлар шулар жумласидан.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги билан Италия савдо агентлиги ўртасида реставрация соҳасида, Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш фонди ва Италия Республикаси маданият вазирлиги ўртасида маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ҳамда 2026 йилга қадар маданий алмашинувлар дастури қабул қилинди.