Ўзбекистон ва Ўмон инвестиция агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик янада фаоллаштирилади

    Ўзбекистон элчиси ва Ўмон инвестиция агентлиги президенти икки томонлама ҳамкорликни жадаллаштиришнинг амалий йўлларини муҳокама қилдилар.

    Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон инвестиция агентлиги президенти Абдусалом ал-Муршидий билан учрашув ўтказди.

    Абдусалом ал-Муршидий мулоқот аввалида юртимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолаб, Ўмоннинг Ўзбекистон билан алоқаларининг мустаҳкамланишида Инвестиция агентлигининг ҳам ҳиссаси борлигидан фахрланишини билдирди.

    Тошкентда «Uzbek-Oman Investment Company LLC» компаниясининг фаолият юритиши Ўмоннинг Ўзбекистон билан ушбу жабҳадаги алоқаларини таъкидлайди.

    Учрашувда Ўзбекистон ва Ўмон инвестиция агентлиги ўртасидаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш истиқболларига эътибор қаратилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Таъкидлаш керакки, «Uzbek-Oman Investment Company LLC» ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 10 дан ортиқ турли йўналишлардаги лойиҳаларни амалга ошириб келяпти.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates