Ўзбекистон ва Ўмон компаниялари логистика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

    Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов Ўмоннинг «Asyad Group» компанияси ижрочи директори Абдурахман аль-Хатми билан учрашув ўтказди.

    Мулоқот аввалида Ўмон вакили Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан жорий йилнинг ўтган олти ойида эришган муваффақиятли иқтисодий кўрсатгичлар билан таништирилди. «Asyad Group» нинг нафақат Ўмонда, балки бутун Кўрфаз давлатларидаги мавқеи ва салоҳиятидан келиб чиқиб, Ўзбекистонга инвестиция киритиш ҳамда мамлакатимиздаги логистика компаниялари билан ҳамкорлик қилиш таклифи билдирилди.

    Компания ижрочи директори Абдурахман аль-Хатми юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни эътироф этиш баробарида ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан манфаатдорлигини билдирди.

    Учрашув якунида «Asyad Group» компанияси раҳбарининг Ўзбекистонга ишчи сафарини уюштиришга келишилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates