“Хитой давлат темир йўллари”нинг контейнер ташувлари бўйича оператори ҳисобланган “China Railway Container Transport” компанияси ҳамда “Темирйўлкарго” АЖ ўртасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида янги транспорт коридори орқали ташувларни амалга ошириш, контейнер ташувлари вақтини қисқартириш ва Ўзбекистоннинг импорт ва экспорт юкларига ташиш режаларини тўғридан-тўғри олиш масалалари муҳокама этилди.
Учрашув сўнгида икки компания ўртасида мультимодал ташувларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди, деб хабар беради “Темирйўлкарго” АЖ матбуот хизмати.