Ўзбекистон Европа Иттифоқи давлатларига Латвия портлари орқали юк ташувларини йўлга қўяди

    Жорий йил 11-12 июнь кунлари халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича Ўзбекистон Латвия қўшма комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

    Унда савдо иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, халқаро юк ташувлар ҳажмини ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

    Бугунги кунда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи давлатлари ўртасидаги савдо алоқаларини кенгайтиришда Латвия портлари орқали ўтадиган йўналишнинг аҳамияти ортиб боряпти. Айни шу жиҳатни инобатга олган ҳолда йиғилишда Латвия порт инфратузилмаси салоҳиятидан самарали фойдаланиш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.

    Латвия транспорт вазирлиги жамоат транспорти департаменти бошлиғи Анния Новикова ўзаро ҳамкорлик доирасида ўзбек миллий ташувчилари учун қулай шарт-шароитларни яратишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

    Учрашувда томонлар Латвия портлари орқали юкларни автомобиль транспортида ташишни ташкил этиш бўйича махсус рухсатнома бланкаларини тақдим этиш юзасидан келишувга эришди. Шунингдек, 2024 йил учун ўзаро алмашиладиган рухсатномалар квотаси белгилаб олинди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates